Бухорода «Ҳолиқ вайнер» тахаллусли блогер қамалди
Бухорода «Ҳолиқ вайнер» номи билан машҳур бўлган блогер қамалди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.
Бухоро шаҳрининг Намозгоҳ кўчасида суратга олинган видеода вайнер ўз бошқарувидаги автомобилида йўл белгисига қасддан шикаст етказган. Бунинг устига у икки нафар шеригининг устига транспорт воситасини тик ҳайдаб борган.
Ҳодиса юзасидан Бухоро ИИБ суриштирув олиб борган ва машина жарима майдончасига қўйилди.
Шунингдек, «Ҳолиқ вайнер» ва унинг 4 нафар шеригига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари асосида ҳукм чиқарилди.
Якунда «Ҳолиқ вайнер» етти суткага, унинг шериклари эса беш суткадан қамоқ жазосига ҳукм этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter