Бухорода кадастр масъул ходими пора билан ушланди

Иллюстратив фото
Давлат кадастлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси Жондор туман филиали масъул ходими ноқонуний қурилган бинони унинг номига ҳужжатлаштириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари беришини талаб қилган. Тезкор тадбир давомида ушбу шахс ўзи талаб қилган пулни олаётган вақтда қўлга олинди, дея «Xabar.uz»га маълум қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати ходими Умид Баракаев.
Таъкидланишича, Жондор туманилик фуқаро Р.Ш. уй-жойининг кадастр ҳужжатларини тўғрилаб бериши учун Давлат кадастлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси Жондор туман филиали масъул ходими Ф.Х.га мурожаат қилган. Ф.Х. фуқаро Р.Ш.ни унинг марҳум отаси томонидан ноқонуний қурилган бино иншоотга қадастр ҳужжатларни тайёрлаб бериши учун пора беришга далолат қилган. Р.Ш. кадастр масъул ходимининг «таклиф»ига рози бўлган. Биринчи кунданоқ ҳужжатларнинг, деярли, ярмини «тўғрилагани» эвазига «хизмат ҳақи» учун 1 миллион сўм миқдоридаги пулларни бўнак сифатида олган. Ушбу пулни олаётган вақтидаги ҳолат тегишли тартибда Ф.Х. хабарисиз тасвирга олинган. Ноқонунийликни «ёпиш» учун ноқонуний йўлдан фойдаланган Ф.Х. ўз хатти-ҳаракатининг ҳам нотўғрилигидан хулоса чиқариш ҳақида ўйламаган. Ва иккинчи куни ҳам фуқаро Р.Ш.дан «хизмат ҳақи»нинг қолган 400 АҚШ долларини ҳам келтириб беришини талаб қилган.
«Кадастр масъул ходими ушбу пулларни пора сифатида олаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик)нинг тегишли бандлари билан айблов эълон қилинди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда»,-деди Умид Баракаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter