Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода янги газ қудуғи очилди

Бухорода янги газ қудуғи очилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Узуншор» газконденсат конидаги 14-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, қудуққа 2623-2542 метр оралиғида фильтр туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 200 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 4,4 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: «Узуншор» газконденсат кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг