Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

BYD катта тезликда уриб юборган ўқувчи ҳалок бўлди

BYD катта тезликда уриб юборган ўқувчи ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда BYD машинаси йўлдан ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборгани ҳақида видео тарқалди.

Ҳодиса вақтида видеони олаётган машинанинг 70 км/соат тезликда ҳаракатлангани кўринади, BYD эса уни қувиб ўтганига қараганда тезлик белгиланганидан анча юқори бўлганини англаш қийин эмас.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳалат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 19 сентябрь куни соат тахминан 13:45 ларда Сергели тумани, Файзли Тошкент кўчасида, ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD русумли, давлат рақам белгиси 01 444 VFA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вояга етмаган 2015 йилда туғилган Л.С. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб борилган вақтда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг