Чегара постида хориж фуқароси қўлга олинди. Нега?

Бухородаги чегара постлардан биридан психотроп дори воситалари ўтказмоқчи бўлган хорижлик фуқаро қўлга олинган.
Бу ҳақда Бухоро вилояти божхона бошқармаси «Xabar.uz»га маълум қилди.
Таъкидланишича, «Олот» чегара божхона пости орқали кириб келган хорижлик фуқаро Р.Ж.нинг хатти-ҳаракати божхона хизматчиларини шубҳага солган. Божхона видеоназоратидан ўтказилаётган вақтда Р.Ж.га тегишли машинасининг орқа салон қисмида думалоқ шаклида бўлган кўплаб воситалар тасвири кўринган. Ҳолат ўрганилганда, думалоқ шаклдаги воситалар жами 77 дона кучли таъсир қилувчи психотроп дорилар экани аниқланган.
«Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари кучли таъсир қилувчи ушбу дори воситаларини Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга бўлган уринишларга чек қўйди. Ҳозирда ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида сақловга олинган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тегишли ишлар олиб борилмоқда»,-дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари Дурдона Қаюмова.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter