Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Челси» — Конференциялар лигаси ғолиби!

«Челси» — Конференциялар лигаси ғолиби!

Фото: Sports.ru

Полшанинг Вроцлав шаҳрида 29 майга ўтар кечаси Европа Конференциялар лигаси финалида «Челси» (Англия) «Бетис» (Испания)ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйинда ҳисобни 9-дақиқада «Бетис» вингери Абде Эззалзули очди.

Энцо 66-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 70-дақиқада Жексон «Челси»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Захирадан ўйинга қўшилган Жейдон Санчо 83-дақиқада орадаги фарқни янада оширди. 90+1-дақиқада Кайседо ўйинга нуқта қўйди — 4:1.

Энцо Мареска бошчилигидаги «Челси» Конференциялар лигасида ғалаба қозониб, барча Еврокубокларда зафар қучган илк клубга айланди.

Конференциялар лигаси. Финал

«Бетис» — «Челси» 1:4

Голлар: Эззалзули 9 — Энцо 66, Жексон 70, Санчо 83, Кайседо 90+1.

«Бетис»: Адриан, Сабали, Бартра, Натан, Родригес (Перро 46), Форналс, Кардозо, Антони, Иско, Эззалзули (Х.Родригес 53), Бакамбу (Руибал 72).

«Челси»: Йоргенсен, Гюсто (Жеймс 46), Чалоба, Бадиашил (Колвил 61), Кукурелия, Энцо, Кайседо, Нету (Санчо 61), Мадуэке, Палмер (Гуи 87), Жексон (Дюсбери-Ҳолл 80).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг