Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

Шахсий молияни бошқариш – барқарор келажак учун асосдир. Даромадини ва харажатларини назорат қиладиган шахс ўсиш учун ҳақиқий воситага эга. Ҳисоб юритиш ҳис-туйғуларга эмас, балки фактларга асосланишга ёрдам беради.
Натижада пуллар қаерга кетмоқда, қайси харажатлар ортиқча, қаерда оптималлаштириш имконияти борлигига аниқлик киритила бошлайди. Ушбу ҳолат молиявий шаффофликни таъминлайди. Бу эса ишончни оширади ва стрессни камайтиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳисоб юритадиган одамлар ўз молиясини ўртача 15–20 фоизга кўпроқ тежайди.
Даромад ва харажатларни ҳисобга олиш — бюджетни секин-аста емириб юборувчи майда, аммо мунтазам харажатлардан воз кечишнинг йўлидир. Сиз ҳар кунлик харажатларингизни кўра бошлайсиз ва улар бир ой ичида сезиларли маблағга айланади. Масалан, мунтазам такси сафарлари — шахсий транспорт учун жамғариш ғоясини туғдиради, кўчадан харид қилинган қаҳва эса баъзида коммунал тўловлардан ҳам қимматроққа тушади. Импулсив харидлар — аслида режалаштирилмаган таътил ёки уйга дастлабки тўлов учун сабаб бўлиши мумкин.
Ҳисоб юритиш — яширин чиқимларни аниқлаш, капитални сақлаб қолиш, кутилмаган ҳолатлар (таъмирлаш, касаллик ёки вақтинча даромадсизлик) учун молиявий хавфсизлик ёстиғини яратишнинг самарали тизимидир. Бу, шунингдек, аниқ ва амалга ошириладиган мақсадларни белгилашга ёрдам беради. Хусусан фарзандлар таълими учун жамғариш, уй сотиб олиш, таътилга чиқиш ёки янги даромад манбаига айланувчи сармоя киритиш.
Қаердан бошлаш керак?
Энг муҳими барча даромад манбаларини қайд этиш лозим. Дейлик ойлик иш ҳақи, мукофотлар, ижара тўловлари, коммунал хизматлар учун тўловлар — мунтазам ёки даврий тарзда тушадиган барча маблағларни ҳисоблаб чиқиш керак. Ушбу даврда фақатгина “тоза” даромадларни эмас, балки солиқ мажбуриятлари ва қўшимча киримлардаги ўзгаришларни ҳам инобатга олиш керак, шунда реал молиявий манзарани кўриш мумкин бўлади.
Кейинги босқич — қарз мажбуриятларини аниқ белгилаш. Яъни маҳсулотлар ва бошқа зарурий харажатлар учун ойлик тўловлар, қарзни ёпиш муддати ва фоиз ставкаларини ҳисоблаш шарт. Бу жарима ва кечикишлардан сақланишга, даромаднинг қанчаси қарзларни қоплашга кетаётганини кўриб чиқишга ва керак бўлса, муддатидан олдин тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ёрдам беради. Агар барча ҳисоб-китоблардан кейин қўлингизда оз миқдорда эркин маблағ қолса ёки молиявий мақсадларингизга эриша олмаётган бўлсангиз, қўшимча даромад манбаларини топиш ҳақида ўйлаш лозим. Бу қўшимча иш ёки — айниқса, бугун долзарб бўлган йўналиш — ишончли ва шаффоф компанияларга инвестиция киритиш бўлиши мумкин.
Ечим борми?
Бугунги кунда Ўзбекистонда янги форматдаги инвестиция компаниялари шаклланмоқда. Ўз ўрнида улар оддий, тушунарли ва ахлоқий мезонларга мос инвестиция таклифларини тақдим этмоқда. Шундай компаниялардан бири — Way II бўлиб, у ташкил топган кундан бошлаб капитални нафақат кўпайтиришни, балки буни Ислом молияси тамойилларига мувофиқ амалга оширишни истаган инвесторлар учун ишончли ҳамкор сифатида танилди.
Way II содда ва тушунарли механизмни таклиф этади. У орқали сиз сармоя киритиш, белгиланган муддат, кутилган даромадни олиш ва олдиндан маълум тўлов жадвалига эга бўласиз. Way II маҳсулотлари Islamic Finance Consulting Board томонидан сертификатланган ва Исломий нормаларга мос келади. Яъни, таъқиқланган иқтисодий соҳалар, қимор ўйинлари, алкогол ва бошқа ноқонуний йўналишларга инвестиция киритилмайди.
- Телефон: (+998) 78−555−55−55.
- Манзил: Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1.
- Веб-сайт: waygroup.uz
- Facebook: fb.com/Way ll Group
- Instagram: @way_ll_group
- Telegram: t.me/wayllgroup
- LinkedIn: linkedin.com/wayllgroup
- YouTube: @Way_ll_Group
- Twitter: x.com/way_ll_group
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter