Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқ давлат педагогика университетида талабалар учун «карьера куни» ташкил этилди

Чирчиқ давлат педагогика университетида талабалар учун «карьера куни» ташкил этилди

Бугун, 30 апрель куни Чирчиқ давлат педагогика университетида талаба-ёшлар учун «Карьера куни» ахборот-таништирув тадбири ўтказиляпти. Мазкур тадбирда мулкчиликнинг турли шаклидаги ташкилот ва муассасалар томонидан мавжуд иш ўринлари таклиф этилди.

«Карьера куни» ахборот-таништирув тадбири давомида иш берувчи корхона ва ташкилотлар томонидан мавжуд иш ўринлари таклиф этилди. Ўз навбатида иш берувчи вазирлик, муассаса, ташкилот ва корхоналарга университет томонидан талабалар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Жумладан, жорий ўқув йилида университетни тамомлаётган битирувчилар ҳақидаги маълумотлар иш берувчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Тадбир давомида йирик компания вакиллари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.

 «Карера куни» ахборот-таништирув тадбири якунлари бўйича иш берувчилар томонидан 3 мингдан зиёд талабалар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг ишга жойлашиш ва амалиёт ўташ учун йўлланмалар бериляпти.

Шунингдек, тадбир давомида инновацион ҳамкорлик доирасида муаммоли мавзулар бўйича тадқиқотлар олиб бориш, ўқув режаларига амалиётчи мутахассислар таклифларини эътиборга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиш, талабаларнинг малакавий амалиёти ва тажриба оширишини тизимли равишда ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Жумладан, амалиётчи мутахассисларни дарс машғулотларига жалб қилиш, битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини корхона ва ташкилотлар таклифини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш жараёнлари муҳокама қилинди.

Ярмарка давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг