Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япониядаги зилзила қурбонлари 30 нафарга етди

Япониядаги зилзила қурбонлари 30 нафарга етди

Фото: «AA.com»

Япониянинг Хоккайдо оролида содир бўлган 6,7 балли зилзила қурбонлари сони 30 нафарга етди.

Хоккайдо ҳукуматининг хабар беришича, тўққиз киши бедарак йўқолган.

Кучли зилзила сабаб оролнинг кўпгина ҳудудларида сув тошқинлари юзага келган. Қидирув қутқарув ишлари давом этмоқда.

Уч кишидан бошқа барча қурбонлар Атсума шаҳрида рўйхатга олинган.

Аҳолиси 5,4 млн бўлган Хоккайдо оролидаги электр таъминот қайта тикланган. Шунингдек, маҳаллий аэропорт ҳам ишини бошлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг