Дам олиш кунлари иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди – Ўзгидромет

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида жуда иссиқ об-ҳаво бўлиб ўтмоқда.
Ўзгидромет хабарига кўра, кечаги кундан бошлаб ҳаво ҳарорати кундузи 39-41 даражагача, республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубда 43-45 даражагача кўтарилди.
Бугун, 4 июл куни термометр устуни 41-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46 даражагача янада кўтарилди.
Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудлари бўйича ҳарорат 34-39 даражагача пасайиши сезилади.
Дам олиш кунлари иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди, бироқ бу пасайиш бироз бўлади. Якшанба куни ҳарорат кундузи 38-41 даража атрофида, жанубда 42-44 даражагача бўлади.
Ўзбекистонда шамол тезлиги 13-18 м/с гача, 5 июлда республика бўйича баъзи жойларда, 6 июлда чўл ҳудудларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан 4-5 июлда 40-43 даража, 6 июлда 39-41 даража бўлади.
Манба: gov.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter