Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари кўпроқ ухлашнинг фойдаси маълум бўлди

Дам олиш кунлари кўпроқ ухлашнинг фойдаси маълум бўлди

Хитойлик олимлар дам олиш кунлари етарлича ухлайдиган одамлар юрак-қон томир касалликларидан камроқ азият чекади деган хулосага келишди.

Улар тадқиқотда 90 мингдан ортиқ британияликларнинг маълумотларини ўрганишди. Маълум бўлишича, дам олиш кунлари кўпроқ ухлайдиганлар, шу билан ҳафта давомида уйқу етишмаслигининг ўрнини тўлдириб, уйқусизликнинг салбий таъсирини камайтиради.
Уйқусиз тундан кейин қандай тикланиш керак

Дам олиш кунларида иш кунларига қараганда камроқ ухлайдиганлар билан солиштирганда, дам олиш кунлари мунтазам равишда ухлайдиган одамларда юрак хасталиклари ривожланиш хавфи 20% га кам бўлган.

Тадқиқот муаллифларидан бирининг сўзларига кўра, иш кунларидаги уйқусизликнинг ўрнини дам олиш кунлари кўпроқ уйқу билан қоплаш юрак-қон томир касалликлари, юрак етишмовчилиги ва инсульт хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Тадқиқотчилар кўпчилик одамлар у ёки бу тарзда - юқори даражадаги иш босими ёки оилавий сабаблар туфайли уйқу етишмаслигидан азият чекадиган замонавий жамият учун бу маълумот муҳимлигини таъкидладилар. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг