«Damas» ҳайдовчисининг эътиборсизлиги қимматга тушди
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, эътиборсизлик оқибатида эшиги очиқ қолдирилган «Damas» автомашинасидан нотаниш кимса томонидан 12.800.000 сўм пул ўғирланган.
Номаълум шахс Ғиждувон тумани «Шарқ» маҳалласи Ю.Ҳамадоний кўчасида эшиги очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган «Damas» салонидан 12.800.000 сўм пулларни ўғирлаб кетган. «Damas» ҳайдовчиси воқеага гувоҳ бўлгач, ўз эътиборсизлиги оқибатида автомашинаси салонидан катта миқдорда пул ўғирлангани бўйича туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик)1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, туманнинг «Дегрезон» маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган Б.Б. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter