Данияда пенсия ёши 70 гача оширилади

Дания парламенти пенсия ёши босқичма-босқич 70 ёшгача ошиб бориши кўзда тутилган қонун лойиҳасини тасдиқлади, бу ҳақда The Copenhagen Post хабар берди.
Ўзгаришлар босқичма-босқич жорий этилади: данияликлар 2030 йилдан 68 ёшда, 2035 йилдан 69 ёшда, 2040 йилдан 70 ёшда пенсияга чиқишлари мумкин бўлади. Ҳозир мамлакатда пенсияга чиқиш ёши — 67 ёш.
Янги қонунни тасдиқлаб 81 нафар депутат овоз берган, қаршилар — 21 нафар.
Данияда узоқ умр кўрувчилар сони тобора ошмоқда, шу сабабли пенсия ислоҳоти ўзгариб бораётган демографик вазиятга мослашишда кўмаклашиши айтилмоқда. Аммо ҳамма ҳам янгиликни қучоқ очиб кутиб олгани йўқ, масалан, касаба уюшмалари хавотирда: ҳар ким ҳам бу ёшгача самарали меҳнат қобилиятини сақлаб қолиши даргумон.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter