Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат 40-50 «ёшли» автомашиналарни истеъмолдан чиқаришни режалаштиряпти

Давлат 40-50 «ёшли» автомашиналарни истеъмолдан чиқаришни режалаштиряпти

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 40-50 йил бўлган автомашиналарни босқичма-босқич истеъмолдан чиқариш таклифи кўриб чиқиляпти.

Бу ҳақда «Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров маълум қилди.

Қодиров йўллардаги тезлик учун чеклов жой, вақт ва заруратига қараб белгиланиши лозимлиги ҳақида ёзиб, «қизилда ўтиш, чекланган жойда икки карра тез юриш, авария хавфи яратиб қасддан тартибсиз ҳаракат» каби йўл қоидабузарликлари учун аёвсиз жаримани таклиф қилмоқда.

«Давлат хизмат автоларига алоҳида эътиборни таъқиқлаш ҳам кечиккан қарор. Тартиб ҳаммага бир бўлиш керак.

40-50 йиллик автомашиналарни босқичма-босқич истеъмолдан чиқариш - жуда тўғри таклиф. Хатто бу чекловни 25-30 йилга тушириш ҳам нотўғри бўлмайди, деб ўйлайман. Фақат машинани алмаштириш учун қулай таклифлар бўлиши керак», – дейди депутат.

У, шунингдек, ички ишлар тизими ходимларини тайёрлаш бўйича ташаббус ўринли ва оғриқли муаммо эканлигини, бу соҳада ишини яхши биладиган, ўқиган, ҳар томонлама жамиятга намуна бўладиган қоракўзлар ишлаши, кимларнингдир жиян ёки ҳамқишлоқлари ишламаслиги лозимлигини таъкидлайди.

«Жамият формадаги ходимлар билан фахрланиши керак», – деб ёзган Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент иштирокида ўтган йиғилишда айрим турдаги йўл қоидабузарликлари учун жазо чоралари кўчайтирилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг