Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат рақамини яширгани иш бермади

Давлат рақамини яширгани иш бермади

Автотранспорт давлат рақамини яшириб чиқинди тўккан фуқаро 1 650 000 сўм жарима тўлайди.

Тошкент вилояти Зангиота туманидан оқиб ўтувчи Бўзсув канали муҳофаза минтақасига номаълум фуқаро Давлат рақами яширинган автотранспорт воситасида қурилишдан ҳосил бўлган чиқиндиларни тўккани кузатув камераси тасвирига муҳрланди.

Фуқаро «автотранспорт рақамини яширсам, шахсимга ҳеч ким аниқлик кирита олмайди», деб ўйлайди. Ҳуқуқбузар «чучварани хом санади». Тошкент вилояти Экология бошқармаси Зангиота тумани бўлими инспекторлари ҳолатга аниқлик киритиб, ҳуқуқбузарликни туманнинг Бўзсув ҚФЙ, А.Темур кўчасида истиқомат қилувчи 1998 йилда туғилган фуқаро М.Ў. давлат рақами 10 А 360 ER бўлган ўз автотранспорт воситасида содир этганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузар билан соҳа ходимлари тушунтириш ишлари олиб бориб, ҳолат юзасидан унга нисбатан МЖтКнинг 91¹-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Фуқаро автотранспорт воситаси давлат рақамини яширишига қарамай, сир фош бўлиб 1 650 000  сўм жарима ҳам тўлайдиган бўлди, дейилади Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг