Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Декабр ойидаги эҳтимолий об-ҳаво маълумоти тақдим этилди

Декабр ойидаги эҳтимолий об-ҳаво маълумоти тақдим этилди

Фото: Xabar.uz

Бу йил декабр ойи қандай бўлади? Ҳақиқатан ҳам қишки об-ҳаво кузатиладими? Ёки Ўзбекистонда тез-тез кузатилганидек, декабр ойида иссиқ даврлар об-ҳавоси ҳукмронлик қиладими?

Гидрометеорология хизмати йилнинг сўнгги ойи учун эҳтимолий об-ҳаво маълумотини тақдим этди. 

Об-ҳаво шароитларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, декабр ойи совуқ бўлмайди. Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан юқори, баъзи ҳудудларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, ҳаво ҳарорати кечаси 1-6 даража совуққача, шимолда
8-13 даража совуққача пасайиши ҳолатлари кузатилади. Декабр ойи учун бу нормал ҳолат, чунки бу қиш ойи.

Энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати 15-18 даражагача, жанубда
20-22 даражагача кўтарилади.

Декабр ойи қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Декабр ойининг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши, ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Декабр ойининг бундай қуруқ ва илиқ бошланиши Ўзбекистонда жуда кам учрайди.

Кейинчалик, декабр ойининг охиригача, Ўзгидромет прогнозига кўра, ҳаво ҳарорати кечаси 5-8 даража илиқдан 3-6 даража совуққгача, кундузи
15-18 даража илиқдан 2-5 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.

Ой давомида вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кузатилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг