Диетолог болалар учун хавфли маҳсулотлар ҳақида айтиб ўтди

Ёнғоқ, узум, асал, газланган ичимликлар ва энергетик ичимликлар болалар учун хавфли бўлиши мумкин, деди диетолог ва Ижтимоий овқатланиш ва соғлиқни сақлаш мутахассислари уюшмаси раҳбари ўринбосари Алла Порхун РИА Новостига берган интервюсида.
У ёнғоқ ва узум чақалоқларда бўғилишнинг кенг тарқалган сабаблари эканлигини огоҳлантирди. Асал ботулизм хавфи туфайли бир ёшгача бўлган болалар учун хавфлидир. Газланган ичимликлар ва энергетик ичимликлар таркибидаги шакар ва кофеин туфайли тиш эмалини емиради ва асаб тизимини бузади.
Порхун, шунингдек, арзон қандолат маҳсулотлари, тез тайёрланувчи таомлар ва маргарин таркибидаги транс ёғлари холестерин миқдорини ошириб, организмдаги сурункали яллиғланиш жараёнларига олиб келишини таъкидлади.
Диетолог ва тиббиёт фанлари доктори Марият Мухина сунъий озиқ-овқат бўёқлари оғир аллергия, конюнктивит ва ҳатто кўрликка олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter