Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Dilbar суперяхтаси Европа Иттифоқи санкцияларидан чиқарилди

Dilbar суперяхтаси Европа Иттифоқи санкцияларидан чиқарилди

Фото: Sledst.org

Франкфурт-Майнда бўлиб ўтган суд Алишер Усмоновга алоқадор деб ҳисобланган Dilbar суперяхтаси Европа Иттифоқи санкцияларига тушмаслиги ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Суд қарорида суперяхта «Европа Иттифоқининг санкциялар режими доирасида энди музлатилган актив ҳисобланмайди», деб қайд этилган.

Судга яхта бўйича даъвони Lürssen (Германия) кемасозлик компанияси Германия Иқтисодий масалалар ва экспорт назорати бўйича федерал бошқармаси (BAFA)га қарши киритган эди.

Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати билдиришича, миллиардер суднинг ушбу қарорини олқишлади.

Маълумот учун: Dilbar суперяхтасининг узунлиги 156 метр бўлиб, 600 млн долларга баҳоланмоқда. Эпипаж аъзолари — 96 нафар.

Суперяхта ва унинг атрофидаги воқеалалар билан батафсил ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг