Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги «Dream Park» истироҳат боғида электр узилиши сабаб одамлар аттракционда қолиб кетди

Тошкентдаги «Dream Park» истироҳат боғида электр узилиши сабаб одамлар аттракционда қолиб кетди

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги собиқ «Ғофур Ғулом» номидаги истироҳат боғида аттракционда фуқаролар қолиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ ҳолатга изоҳ берди.

Хабар берилишича, 28 июн куни Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳкўчасида жойлашган «Dream Park» номли истироҳат боғидаги бир нечта аттракционда фуқаролар қолиб кетганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.

Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган ва фуқароларни чархпалакдан хавфсиз олиб тушиш ишларини олиб борган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Аввалроқ пойтахтнинг «Юксак» подстанциясидан чиқувчи Л-Ў-Ю 110 кВ кучланишли 1 ва 2-электр узатиш тармоқларида техник носозлик юзага келганлиги хабар қилинган эди.

Ушбу фавқулодда ҳолат оқибатида «Юртим» ва «Бунёдкор» подстанциялари орқали энергия билан таъминланувчи айрим ҳудудларда, хусусан, Миробод, Яккасарой, Чилонзор ва Учтепа туманларининг баъзи истеъмолчиларида электр таъминоти вақтинча чекланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг