Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёда биринчи марта болалар орасида ортиқча вазнлилар кам вазнлилар сонидан ошиб кетди

Дунёда биринчи марта болалар орасида ортиқча вазнлилар кам вазнлилар сонидан ошиб кетди

Иллюстратив фото

Дунёда биринчи марта болалар орасида ортиқча вазнлилар кам вазнлилар сонидан ошиб кетди, ЮНИСЕФ болалар хайрия жамғармаси томонидан ўтказилган йирик тадқиқотда бу ойдинлашди.

Жаҳон бўйича 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган ҳар ўнинчи ёки жами 188 миллион нафарга яқин болалар ва ўсмирлар семизликдан азият чекмоқда, дейилади тадқиқотда.

Анъанавий овқатларга нисбатан арзон, аммо юқори калорияли чуқур қайта ишланган маҳсулотларни истеъмол қилиш бунга сабабчи. Шу боис ЮНИСЕФ ҳукуматларни озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш ва маркетинг бўйича чоралар кўриш ҳамда сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнини ўта қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларининг аралашувидан ҳимоя қилишга чақирди.

Таркибида шакар, крахмал, туз, зарарли ёғлар ва қўшимчалар кўп ултра қайта ишланган маҳсулотлар анъанавий озиқ-овқатларни тобора кўпроқ сиқиб чиқармоқда.

ЮНИСЕФнинг 190 дан ортиқ мамлакатдан олинган маълумотларга асосланган сўнгги тадқиқоти кўрсатишича, 2000 йилдан бери 5 ёшдан 19 ёшгача бўлганлар орасида кам вазнлилар улуши 13 фоиздан 9,2 фоизгача қисқарди. Ва аксинча, худди шу даврда ортиқча вазнли болалар сони 3 фоиздан 9,4 фоизга ошди яъни ҳозирда деярли ҳар ўнинчи бола ортиқча вазнга эга.

Ҳозирда, Африканинг Саҳрои Кабирдан жануби ва Жанубий Осиёни ҳисобга олмаганда, дунёнинг барча минтақаларида семиз болалар сони етарлича вазнга эга бўлмаган болалар сонидан кўп.

Болалар ва ёшлар орасида ортиқча вазн тўплаш кўрсаткичлари энг юқори ҳудудлар Тинч океанининг айрим орол-мамлакатлари, жумладан, Ниуэ (38 фоиз), Кук (37 фоиз) ва Науру (33 фоиз) ороллари.

Иқтисодий ривожланган кўплаб мамлакатларга ҳам бу муаммо ёт эмас. Хусусан, 5 ёшдан 19 ёшгача бўлганлар орасида ортиқча вазнлилар Чили (болаларнинг 27 фоизи), АҚШ (21 фоиз) ва БАА (21 фоиз)да анчагина салмоққа эга.

Бутун дунёда ва барча минтақаларда ортиқча вазн тўплаш деярли барча ёш гуруҳларида ўғил болалар орасида қизларга қараганда кўпроқ кузатилмоқда, фақат 1519 ёшлилар тоифасида ортиқча вазн тўплаш борасида устунлик қизлар томонида.

Жамғарма Чэнду (Хитой), Индонезия, Филиппин ва Таиландда ўтказган тадқиқот кўрсатдики, супермаркетлар ёки дўконларга озиқ-овқат харид қилиш учун кирган ҳар 10 ўсмирдан 9 нафари кўпинча ширин ва шўр емаклар: қандолат маҳсулотлари, печенье, чипс ва музқаймоқ сотиб олишади.

ЮНИСЕФ ҳисоботига кўра, 2035 йилга бориб ортиқча вазн ва семизлик оқибатида глобал иқтисодиётга етказиладиган зарар йилига 4 триллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг