Дунёнинг энг қиммат компанияси ўзгарди

Nvidia котировкалари рекордни янгилаганидан сўнг, корпорация Microsoftни ортда қолдириб, дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди.
Бош директор Женсенг Хуанг сунъий интеллектли инфратузилмаларга талаб юқори қолишига акциядорларни ишонтира олди, Nvidia акциялари қиймати 4,3 фоизга ошган. Қолаверса, у компаниянинг робототехника йўналиши ҳам триллионлаб доллар даромад келтиришини таъкидлаган.
25 июн куни бўлиб ўтган савдолар якуни бўйича, Nvidia қимматбаҳо қоғозлари қиймати 4,33 фоизга ёки $154,31 гача ошди. Компания капитализацияси 3,76 трлн долларни ташкил этмоқда, иккинчи ўринда — Microsoft ($3,66 трлн).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter