Дзюдо: ўзбекистонлик спортчилар «Катта дубулға» турнирини 5 та медал билан якунлашди (фото)

Ўзбекистонлик дзюдочилар Душанбеда ўтган «Катта дубулға» турнирини 5 та медал билан якунлашди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Спортчиларимиз мусобақада 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритишди.
Мусобақанинг сўнгги кунида +100 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Ўткирбек Тўрабоев бронза медалига сазовор бўлди.
Совриндорларимиз:
Кумуш медал:
-52 кг: Муҳайё Аҳматова
Бронза медал:
-66 кг: Артём Штурбабин;
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев;
-81 кг: Муроджон Йўлдошев;
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида -90 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Умар Бозоров олтин медални қўлга киритган эди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 1 та олтин ва 2 та бронза медали билан якунлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter