Элдор Шомуродов — «Истанбул Башакшеҳир» футболчиси

Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клуби Элдор Шомуродов трансферини расман эълон қилди. Элдор турк клубида ҳозирча ижарага асосида тўп суради.
Ижара қиймати — 3 млн евро. Истанбул жамоаси ўзбекистонлик футболчини 2,7 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шунингдек, шартномада Шомуродовнинг кейинчалик сотилишидан «Рома» 10 фоиз улушга эга бўлиши кўзда тутилган.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий жамоаси сардори бир йилга узайтириш ҳуқуқи билан икки йиллик шартнома имзолаши хабар қилинганди.
Элдор ўтган мавсумда А Серияда 27 та ўйинда 4 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Маълумот учун: «Истанбул Башакшеҳир» ўтган мавсумда Туркия Суперлигасида 5-ўринни эгаллаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter