Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электрон ҳукумат маркази ва UNDESA келишувга эришди

Электрон ҳукумат маркази ва UNDESA келишувга эришди

Бугун, 9 июн куни Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Азиз Муҳитдинов БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UNDESA) вакиллари билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари, хусусан, UNDESA ва Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази қўшма лойиҳаларини амалга ошириш, БМТ томонидан ташкил этиладиган халқаро тадбирларда Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида UNDESA халқаро тадбирларини ўтказиш бўйича янги майдонча яратиш, Ўрта Осиё давлатларида инсон капиталини ривожлантириш бўйича семинар тренинглар ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашув давомида UNDESA порталида Ўзбекистон Республикасининг 14 шаҳрида маҳаллий онлайн хизматларни баҳолашни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг