Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электрон сигаретанинг хавфи нимада?

Электрон сигаретанинг хавфи нимада?

Фото: «Zen.yandex.ru»

Вейпларнинг ҳалокатли таъсиридан шифокорлар қаттиқ хавотирда, деб ёзади «Rambler».

Психиатр-нарколог Виталий Холдиннинг таъкидлашича, электрон жиҳоздаги қизийдиган суюқлик таркибида жуда кўп миқдорда токсик моддалар бўлиб, уларнинг ҳар бири одам саломатлига турлича хавф солади. Масалан, формальдегид саратонни чақирса, қўрғошин нерв ва юрак-қон томир тизими ҳолатини ёмонлаштиради.

Шифокор, шунингдек, электрон жиҳозлардан фойдаланиш оддий сигератага ўрганиб қолишга хизмат қилишини алоҳида қайд этиб ўтди.

— Хилма-хил матоҳлар никотин истеъмол қилишнинг муқобили саналади. Уларнинг ёрқинлиги ва жим-жимадорлиги харидорларни ўзига жалб этиб, таътиб кўришга ундайди, — дейди у.

Пировард натижада одамлар вейплардан фойдалана бошлашади. Кейин эса ўрганиб қолиб, оддий сигареталарга ўтишади, деб ҳисоблайди Холдин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг