Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эълон! «ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI» акциядорлари диққатига!

Эълон! «ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI» акциядорлари диққатига!

«ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI» Акциядорлик Жамияти   акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилади.

2025 йил 20 июнь куни соат 10:00да Тошкент шаҳри, Тепамасжид кўчаси, 4-уй манзилида (шу жумладан, масофадан туриб электрон овоз бериш хизмати http://evote.uz платформаси орқали) “ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2025 йил 20 июнь соат 9:00да бошланиб 10:00да тўхтатилади.

  • Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш санаси — 2025 йил «26» май;
  • Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар реестри санаси — 2025 йил «16» июнь.

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН МАСАЛАЛАР:

1) Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини ва саноқ комиссиясини тасдиқлаш.

2) 2024 йил фаолият якунлари бўйича Компания Кузатув кенгаши Раисининг ҳисоботини эшитиш.

3) Компаниянинг 2024 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари ва 2025 йилга Компания Биснес-режаси параметрлари тўғрисида Бош директор ҳисоботини эшитиш.

4) Компаниянинг 2024 йил якуни бўйича бухгалтерия ҳисоботининг миллий ва халқаро стандартларига асосан тузилган молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари ҳақида мустақил аудитор хулосасини кўриб чиқиш.

5) Компаниянинг 2025 йил 1-чорак якуни бўйича бухгалтерия ҳисоботининг миллий стандартларига асосан тузилган молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари ҳақида мустақил аудитор хулосасини кўриб чиқиш.

6) Компаниянинг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

7) 2024 йил фаолият якуни бўйича Компаниядаги корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

8) Компаниянинг 2024 йил якуни ҳамда 2025 йил 1-чорак якуни бўйича олган соф фойдасини, шунингдек ўтган йилларнинг тақсимланмаган (жамғарилган) фойдасини тақсимлаш.

9) Компаниянинг Ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш.

10) Компаниянинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган битимларни маъқуллаш.

11) Компаниянинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш масаласини ижро органи томонидан мустақил равишда бажариши мақсадида аниқлаш ҳамда маъқуллаш.

12) Хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдамнинг чегаравий миқдорларини белгилаш.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига оид ҳужжатлар ҳамда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тайёрланган маълумотлар билан Компаниянинг www.alskom.uz корпоратив веб-сайти, http://evote.uz электрон саҳифаси орқали танишишингиз ёки Тошкент шаҳри, Тепамасжид кўчаси, 4-уй манзилига ёки info@alskom.uz электрон манзилига сўров юборишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (71) 201-11-00.

«АLSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI» АЖ
Кузатув Кенгаши

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг