Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди «Автомобилсиз кун» акцияси ҳар ой ўтказилади

Энди «Автомобилсиз кун» акцияси ҳар ой ўтказилади

Фото: Xabar.uz

Эндиликда ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади.

Ҳукумат топшириғига биноан, 2024 йил март ойидан бошлаб ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни (агар байрам кунига тўғри келса, пайшанба куни) Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган «Автомобилсиз кун» деб эълон қилинди.

«Автомобилсиз кун» жамоатчилик лойиҳасида вазирлик ва идоралар, ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва масъул ходимлари иш жойига жамоат транспортида келиб, намуна кўрсатиб бориши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилди. 

Акциядан кўзланган асосий мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, шаҳарларда автомобиллар ҳаракатини камайтириш ва жамоат транспортини ривожлантиришдан иборат.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги фармони билан кенг жамоатчилик вакиллари ва экология фаоллари таклифлари асосида ҳар ойда бир марта Тошкент шаҳрида «Автомобилсиз кун» жамоат лойиҳасини амалга ошириш белгиланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг