Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эр-хотин жанжалининг сабаби нимада?  

Эр-хотин жанжалининг сабаби нимада?   

фото: https://www.istockphoto.com/

«Мен етти йил аввал чекка вилоятнинг бир қишлоғига келин бўлиб тушганман. Ҳозирги кунда уч нафар фарзандимиз бор. Аммо, афсуски, турмуш ўртоғим билан дунёқарашларимиз, мақсадларимиз турлича. У олий маълумотли бўлишига қарамай, гаплари менга ёқмайди. Шу боис тез-тез жанжаллашиб турамиз. Мен эримни маънан қолоқ деб ўйлайман. Бу аҳволдан қийналиб кетдим. Нима қилсам бўлади?

Д.С.»

Ҳар қандай инсон бирор-бир камчиликни тузатиши учун, энг аввало, бу нуқсон қандай пайдо бўлганини англаб етиши керак. Одам ўз камчиликларини аниқлаб, феъл-атворини ўзгартирмаса, ҳаётини истагандек изга сола олмайди.

Ўзини тафтиш қилмаган инсон учун бошқа кишини ўзгартиришнинг мутлақо кераги йўқ.

Шундай ҳаётий ақида бор: «қанчалик кўп ўқисам, шунчалик билмас эканман». Агар аксини қилсангиз, яъни нечоғли ўқимай, ўз устингизда ишламай юраверсангиз, хаёлингизда «мен кўп нарсани биламан» деган тушунча шаклланиб боради. Бундай дейдиган одамларнинг дунёқараши эса ҳар доим ҳам юксалавермайди.

Дунё илмини ўрганаётган, унинг уммон каби тубсиз эканлигига ишонган инсон ҳаётда ниҳоятда камтарин бўлади. Сабаби, бундайларда манманлик чекиниб, оламни тобора англаб боради. Манманликнинг ошиши эса ўқимаганликдан даракдир.

Юқоридаги савол эгасига маслаҳатим: эрингиз билан талашиб-тортишиш ўрнига ҳар куни қўлингизга китоб олиб, камида ярим соат ўқинг. Икки ой ўтгач, албатта натижасини кўрасиз. Аёллар психологияси, руҳиятига тегишли адабиётлар, тарбиявий асарлар, шеърий китоблар топсин, газета, журналлар ўқинг. Агар истасангиз, расмлар чизинг, кашта тикинг, гуллар ясанг, мусиқа эшитсин. Булар сизнинг маънавиятингизни шакллантиришга ёрдам беради. Агар ўрганаман десангиз, аёллик санъати томон одимлайдиган қадамлар бисёр.

Ўз олдига мақсад қўйган, нимадир билан банд бўлган одам атрофидаги инсонлардан айб қидирмайди. Оиладаги нифоқ, жанжаллар фақат бекорчиликдан келиб чиқади, шуни унутманг.

Эрингизга меҳр беринг. Сизнинг муҳаббатингиз йўлингиздаги барча тўсиқларни енгишга ёрдам беради.

Бахтинисо Азимбоева,

шифокор-психолог.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг