Эрдўғон соғлиғи бўйича янги хабар тақдим этилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг аҳволи яхшиланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Ҳожа.
Бу ҳақда TRT телеканали хабар тарқатган. Вазирга кўра, давлат раҳбарида маълум бир инфекция бор.
«Бугун эрталаб мен у билан бирга эдим. Президентнинг саломатлиги яхши. Инфекциянинг танага таъсири камайди. Яқин келажакда у (сайлов кампанияси доирасида) фаолиятини давом эттиради», дейди вазир.
Шунингдек, Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин билан телефон мулоқоти ўтказган ва дон келишуви, қатор сиёсий масалаларни муҳокама қилган.
Аввалроқ, Эрдўғон маъмуриятининг дезинформацияга қарши кураш маркази сиёсатчининг юрак хуружига учрагани ва аҳволи ёмонлашгани ҳақидаги хабарларни рад этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter