Эритреяда COVID-19дан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

Эритреяда пандемия даврида COVID-19дан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди, дея хабар берди мамлакат ахборот вазирлиги.
Вазирлик хабарида мамлакатда COVID-19дан битта ўлим ҳолати маълум қилинган. Бунгача расмийлар ўлим ҳолати ҳақида хабар беришмаганди. Ҳозирча бошқа тафсилотлар айтилмаяпти.
Охирги маълумотларга кўра, Эритреяда жами 877 та коронавирус инфекцияси қайд этилган бўлиб, 599 киши тузалган.
Синьхуа агентлигининг мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб ёзишича, коронавирус туфайли 50 ёшли эркак ҳаётдан кўз юмган. Қайд этилишича, у маҳаллий шифохонада даволанаётган бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter