Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базалари борасида огоҳлантирди

Эрон мудофаа вазири Азиз Носирзода агар АҚШ Эронга ҳужум уюштирса, бунга жавобан Яқин Шарқдаги Америка базаларига зарба бериши ҳақида огоҳлантирди.
«Бизга қарши уруш эълон қилинадиган бўлса, куч билан жавоб қайтарамиз, АҚШ базалари бизнинг нишонимиз бўлади»,– деди Носирзода.
Вазирнинг айтишича, Эрон қўшни давлатларга душманлик кайфиятида эмас, бироқ АҚШ томонидан зарба берилса, айнан қўшни мамлакатлардаги ҳарбий объектлар жавоб ҳужумига учраши мумкин.
Маълумот учун, Эрон ва АҚШ ўртасида ядровий музокаралар 12 апрелдан бери давом этмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп март ойида Эрон олий етакчиси Али Хоманаийни музокараларни бошлашга чақирган, бироқ дипломатик йўл муваффақиятсизликка учраса, ҳарбий чора кўрилиши мумкинлигини ҳам эслатган эди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Эрон ўзининг «Қассем Басир» номли янги баллистик ракетасини ҳам намойиш қилди. Қаттиқ ёнилғида ишловчи ушбу ракетанинг учиш масофаси 1200 километрни ташкил қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter