Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон генералини йўқ қилган АҚШ ўз армиясини жанговар шай ҳолатга келтирди

Эрон генералини йўқ қилган АҚШ ўз армиясини жанговар шай ҳолатга келтирди

Қосим Сулаймоний.

Фото: «РИА Новости»

АҚШ қуролли кучлари тўлиқ жанговар ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб «Fox News» телеканали хабар берди.

Америкаликлар Ислом инқилоби посбонлари корпусининг «Қудс» бўлинмаси раҳбари, генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши ортидан Эрон жавоб зарбаси бериши мумкинлигидан чўчишмоқда.

Қосим Сулаймоний — таниқли сиёсатчи ва ҳарбий эди. Уни Эроннинг бўлғуси президенти дейишарди.

Генерал Сулаймонийнинг ўлдирилишида АҚШнинг қўли борлигини Пентагон яшириб ўтирмади ва бу президент Дональд Трампнинг буйруғи экани маълум. Эрон эса Қўшма Штатлардан қаттиқ ўч олинишини маълум қилди.

Сулаймоний Ироқ пойтахти Бағдодда бугун, 3 январь куни ўлдирилган. Иккита машина ҳамроҳлигида аэропорт ёнидан ўтаётган генералнинг машинасига масофадан ўт очилган.

Генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши Яқин Шарқдаги шундоқ ҳам танг вазиятни янада чигаллаштириб юбориши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг