Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир қатор рейслар Тошкентга қўнди

Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир қатор рейслар Тошкентга қўнди

Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабабли бир неча рейслар Тошкентдаги халқаро аэропортга қўнишга мажбур бўлди.

Хусусан, «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент – Жидда йўналишидаги HY5343 рейси соат 06:18 да, «Fly Dubai» авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналишидаги FZ1942 рейси маҳаллий вақт билан соат 06:37 да Тошкент халқаро аэропортига қайтиб қўнди.

Шунингдек, «Air Cairo» авиакомпаниясининг Олмаота – Шарм-аш-Шайх йўналишидаги SM882 рейси (07:46) ва «Qatar Airways»нинг Сеул – Доха йўналишидаги QR8985 рейси (07:57) Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.

«Centrum Air» авиакомпаниясининг Тошкент – Доха йўналишидаги C63341 рейси эса кечиктирилди. Йўловчилар вақтинча терминалга жойлаштирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг