Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон Ҳормуз бўғозини миналаштиришга тайёрланяпти – Reuters

Эрон Ҳормуз бўғозини миналаштиришга тайёрланяпти – Reuters

Эрон Исроил билан ҳарбий тўқнашувнинг фаол босқичида Форс кўрфазида кемаларга денгиз миналарини юклаган.

Reuters Америка ҳукуматидаги манбаларга таяниб, Эрон, эҳтимол, Ҳормуз бўғозини блокада қилишга тайёрланаётган бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.

Агентлик, шунингдек, Америка разведкаси маълумотларига кўра, миналар Исроил Эрон ядровий дастури билан боғлиқ нишонларга зарба бера бошлаганидан бир неча кун ўтиб кемаларга ортилгани, бироқ ўрнатилмагани ҳақида ёзади. Шу билан бирга, уларнинг сақлаш жойларига қайтарилган ёки йўқлиги ҳам номаълум.

Аммо айрим манбалар Эроннинг хатти-ҳаракатлари АҚШ учун мўлжалланган ҳийла эканлигини ва Теҳрон аслида ўтиш жойини тўсиб қўйиш ниятида эмаслигини ҳам истисно этмаяпти.

«Эрон ҳарбийлари бўғозни тўсиб қўйиш буйруғини кутиб, шунчаки тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкин», – деб ёзади Reuters.

Маълумот учун, Ҳормуз бўғози нефтни Форс кўрфази давлатларидан Осиё бозорларига етказиб беришнинг асосий йўлларидан бири ҳисобланади. Дунёдаги нефтнинг бешдан бир қисми Ҳормуз бўғози орқали ўтади, унинг энг тор нуқтасида эни атиги 40 километр. Исроил билан 12 кунлик уруш давомида Эрон ҳукумати мамлакатга қилинган ҳужумларга жавобан Ҳормуз бўғозини ёпиши мумкинлигини айтганди.

Манба: bit.ly

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг