Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон осмони парвозлар учун очилди

Эрон осмони парвозлар учун очилди

Фото: Haqqin.az

Эрон ҳукумати аксарият аэропортлар фаолиятини тиклаб, мамлакат осмонини парвозлар учун очди. Бу ҳақда Эрон фуқаро авиацияси ташкилоти баёнот берди.

«Меҳробод ва имом Ҳумайний аэропортлари, шунингдек, мамлакат шимоли, шарқи, ғарби ва жанубидаги аэропортлар фаолияти тикланди ва барча турдаги хизматларни кўрсатишга тайёр», — дейилади Mehr агентлиги келтирган иқтибосда.

Ички ва халқаро рейслар мамлакатнинг барча аэропортларида амалга оширилади. Фақат Исфаҳон ва Табриз аэропортлари кейинроқ, зарур инфратузилма шай бўлгач, ишга тушади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг