Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон Озарбайжонга норозилик нотасини юборди

Эрон Озарбайжонга норозилик нотасини юборди

Кеча, 1 апрель куни Эроннинг Бокудаги элчихонаси айрим Озарбайжон оммавий ахборот воситаларининг «ҳақоратли ҳаракатлари» муносабати билан Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотасини юборди.

Нотада расмий Теҳрон «Озарбайжон Республикасининг айрим оммавий ахборот воситалари томонидан беҳаё ва ҳақоратомуз ҳаракатларни давом эттиришни» тўхтатишга чақирган.

Бундан ташқари, элчихона икки давлат ўртасидаги келажакдаги муносабатлар учун ОАВдаги бу ахлоқсизликнинг давом этиши салбий ва зарарли оқибатларига олиб келишиндан огоҳлантирган.

Шунингдек, Теҳрон Бокудан товон тўлашни талаб қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг