Эрон ССВ: Исроил ҳужумларида 606 киши ҳалок бўлди

Исроил ва Эрон ўртасида 13 июнь куни бошланган қуролли можарода 5 мингдан ортиқ одам жароҳатланган ва 606 киши ҳалок бўлган.
Бу ҳақда Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий маълумот берди.
Эрон соғлиқни сақлаш вазири Муҳаммад Ризо Зафарғонийнинг айтишича, биргина сўнгги 24 соат ичида 107 киши ҳалок бўлган.
Ўз навбатида, айрим манбалар Эронда ҳукумати томонидан журналистик текширувларга чекловлар бўлганлиги сабабли етказилган зарар миқдорини баҳолаш қийинлиги ҳамда қурбонлар сони ҳам расмий кўрсаткичдан қарийб икки баравар кўп бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter