Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда 50 даражали жазирама ва қурғоқчилик — аҳолидан сувни тежаш сўралмоқда

Эронда 50 даражали жазирама ва қурғоқчилик — аҳолидан сувни тежаш сўралмоқда

Эронликлар кучли жазирама ва сув инқирозидан азият чекмоқда, шунга қарамасдан, ҳукумат аҳолини сувни камроқ истеъмол қилишга чақирди.

Мамлакат миллий метеорология хизмати хабар беришича, Эронга йилнинг энг иссиқ ҳафтаси кириб келди: айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 50 даражадан ошган.

Жазирама жиддий сув инқирози билан ёнма-ён кечмоқда. Беш йилдирки, Эронда — қурғоқчилик, бу йил ёғин ҳар қачонгидан кам бўлди.

Эрон энергетика вазири Аббос Алиободий ўтган ҳафта баёнот беришича, мамлакат сув импорти масаласида Туркманистон, Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистон билан музокаралар олиб боряпти.

Мамлакатдаги кўплаб тўғонлар 1950-йилларда қурилган, бироқ қурғоқчилик уларнинг самарадорлигини пасайтириб юборди. Шу сабабли ва инфратузилмадаги бошқа муаммолар туфайли мамлакатда электрда узилишлар бошланди.

20 июл куни Вазирлар маҳкамаси йиғилишида президент Масъуд Пезешкиён сув масаласида қаттиқ гапирди ва аҳолини сувни тежашга чақирди.

«Сув инқирози ҳозир муҳокама қилинаётганидан ҳам жиддий аслида, агар ҳозир шошилинч чора кўрмасак, келгусида умуман ечиб бўлмайдиган ҳолатга тушамиз», — деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг