Эронда 35 нафар зиёратчи ЙТҲ қурбони бўлди
Покистондан Ироққа зиёратчиларни олиб кетаётган автобус Эронда ҳалокатга учради.
Оқибатда камида 35 киши ҳалок бўлди, 23 киши жароҳатланди, деб хабар берди Accosiated Press Эрон фавқулодда хизматлар вакилига асосланиб.
«Ҳодиса чоршанбага ўтар кечаси Эроннинг марказий қисмидаги Язд вилоятида содир бўлди», — дейилади агентлик хабарида.
Қайд этилишича, ҳодисанинг эҳтимолий сабаби тормознинг ишламай қолиши ва ҳайдовчининг эътиборсизлиги бўлиши мумкин. Зиёратчилар милодий 680 йилда Карбало жангида ҳалок бўлган Имом Ҳусайн ва унинг 72 ҳамроҳи хотирасига бағишланган Арбаин маросимида қатнашиш учун Ироққа кетаётган эди.
Арбаин 25-26 август кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter