Жанубий Озарбайжон марвариди бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин.
Эрон шимоли-ғарбида жойлашган Урмия кўли — Жанубий Озарбайжон марвариди бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин. Дунёдаги энг йирик шўр кўллардан саналган Урмия шиддат билан қуриб бормоқда.
Кўлнинг бир неча ой аввал сувга тўла бўлган кўплаб қисмлари ҳозирда батамом қуриган, деб хабар берди «Озод Эрон» телеграм канали.
Сунъий йўлдош олган суратларда аянчли манзара акс этган: кўлнинг шимолий қисми қуриб бўлган, жануби ва кўприк қурилган ўрта қисмида ҳозирча сув бор.
Маълумот учун: Урмия кўли Эроннинг ғарбида, Курд тоғлари шарқидаги тектоник пасайишда, 1275 метр баландликда жойлашган. Шимолдан жанубга томон чўзилган; узунлиги — 140 км, эни — 40-55 км, энг чуқур жойи — 150 метр. Майдони — 5200 дан 6000 квадрат километргача. Суви ўта шўр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter