Эскроу тизими жорий этилгач янги уй-жойларнинг нархи ошиб кетгани рад этилди

2025 йил 1 июлдан янги уй-жойлар харид қилишда эскроу тизими ишга туширилади. Девелоперлар уй-жойни шу платформада рўйхатга қўймасдан, аҳоли маблағларини улуш киритиш асосида жалб қила олмайди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмоновнинг билдиришича, қурилиш жараёнларининг платформа орқали шаффоф кузатиб борилиши ўз навбатида, уй-жой қурилиши бозоридаги инвестициялар хавфсизлиги ва ишончли девелоперлар бозорининг шаклланишига хизмат қилади.
«Эскроу» ҳисобварағида жамланган маблағлар кўпайиши натижасида девелопер ташкилотларига лойиҳавий молиялаштириш доирасида амалдаги ставкаларга нисбатан анча пастроқ ставкада маблағлар ажратилади.
Бу эса эскроу тизими жорий этилгач янги уй-жойларнинг нархи кескин ошиб кетади деган маълумотларни инкор этади», – дейди вазирлик расмийси.
Манба: facebook.com
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter