Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕТТБдан Самарқандда жамоат транспортини яхшилаш учун қарз олинди

ЕТТБдан Самарқандда жамоат транспортини яхшилаш учун қарз олинди

Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан Самарқанд шаҳри жамоат транспорти учун электробуслар харид қилишга 49 млн АҚШ доллари миқдорида қарз олинди.

3 йиллик имтиёзли давр билан 18 йилга олинган мазкур қарз битими Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида 2023 йил 17 май куни имзоланган ва лойиҳани амалга ошириш муддати 3 йил этиб белгиланган.

Лойиҳа доирасида «Самарқандйўловчитранс» давлат корхонаси Хитойнинг «Yutong Bus Co., Ltd» компаниясидан жами 100 та электробус ва 50 та қувватлаш қурилмасини харид қилиш бўйича жами 29,7 млн долларлик шартнома имзолаган.

Мазкур шартномага кўра, 2023 йилнинг май ойида 6 та электробус ва 3 та қувватлаш қурилмаси олиб келинган эди.

Шунингдек, Хитойдан 2024 йилнинг 1-чорагида 30 та электробус ва 15 та қувватлаш қурилмаси, 2-чорагида эса 64 та электробус ва 32 та қувватлаш қурилмасини келтириш режалаштирилмоқда. 

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 61,99 млн доллар бўлиб, шундан 12,99 млн доллари Ўзбекистон Республикасининг улуши ҳисобланади.

Бунда Самарқанд шаҳрида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув марказини ўз ичига олган, ҳаракат таркибини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган автобус саройини реконструкция қилиш ва ташқи электр таъминоти объектларини қуриш ҳам назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг