Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа Иттифоқи Грузияга қарши кескин чора кўрмоқчи. Сабаб?

Европа Иттифоқи Грузияга қарши кескин чора кўрмоқчи. Сабаб?

Фото: Google.

Европа Иттифоқининг Грузиядаги ваколатхонаси раҳбари Павел Герчинский «вазият ёмонлашса» мамлакат билан визасиз режим тўхтатилиши мумкинлигини истисно этмади

- Сўнгги ойларда бизда Грузия ва ЕИ ўртасидаги жарликни кенгайтирган бир қанча жараёнлар бўлди, агар вазият ёмонлашса, албатта, биз турли элементлардан фойдаланишга тайёрмиз ва визасиз режим вақтинчалик тўхтатилади, - деди Герчинский жума куни журналистларга.

Унинг қайд этишича, Европа Иттифоқи Грузиядаги воқеаларни диққат билан кузатиб боради. Унинг сўзларига кўра, ЕИ сайлов кампанияси тинч ва зўравонликсиз ўтишига, октябр ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловлари эркин ва адолатли ўтишига умид қилмоқда.

Шу билан бирга, Герчинский, агар сайловлар адолатли ва эркин деб тан олинмаса, «афсуски, биз ЕИ бошқа давлатларга нисбатан илгари қўллаган чораларни, шу жумладан Беларусга қарши кўрилган чораларни кўришга мажбур бўламиз», деб қўшимча қилди.

Европа Иттифоқи элчиси тузилма Беларусдаги сайлов натижаларини тан олмаганини ва бу давлатга қарши турли чоралар, жумладан, санкциялар қўллаганини эслатди.

«Бу энг ёмон сценарий, умид қиламанки, бундай бўлмайди ва 26 октабр куни Грузияда бўлиб ўтадиган сайловлар эркин, адолатли ва тинч ўтишига чин дилдан умид қиламан ва биз ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Биз эркин ва адолатли сайловларнинг ҳар қандай натижасини ҳурмат қиламиз», деди у.

Грузияда парламент сайловлари 26 октябр куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз,  хорижий агентлар ҳақидаги қонун,  ЛГБТ тарғиботининг тақиқланиши Ғарбнинг норозилигига сабаб бўлди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг