Европанинг қатор давлатларида коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Бугун, яъни 27 декабрь куни Европанинг қатор давлатларида Pfizer ва BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган препаратлар билан коронавирусга қарши эмлашга старт берилди, дея хабар берди «РИА Новости».
Германия, Франция, Италия, Испания, Греция, Австрия, Эстония, Литва, Польша, Болгария кампанияни 27 декабрда, Бельгия 28 декабрда, Ирландия 30 декабрда бошлашни режалаштирганди.
Март ойининг ўрталарида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус эпидемиясини пандемия дея эълон қилди. Дастлабки касаллик ҳолати Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter