Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада Кинокарвон учрашувлари бўлиб ўтмоқда

Фарғонада Кинокарвон учрашувлари бўлиб ўтмоқда

Кинематография агентлиги ташаббуси билан Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази томонидан ташкил этилган таниқли киноижодкорлардан иборат Кинокарвон учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Фарғона вилоятининг Тошлоқ, Қўштепа туманлари ва Марғилон шаҳар Маданият марказларида ижодий учрашувлар ташкил этилди. Йиғилганларга кинематография соҳасидаги сўнгги янгиликлар бўйича маълумотлар берилди, сўнг миллий қўшиқлардан иборат концертлар ташкил этилди.

Кинокарвон таркибида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова, актёрлар Умид Искандаров, Вазира Юнусова, Боситхон Раҳматов, Дилшодбек Каттабеков иштирок этишмоқда.

Олдинда Кинокарвон Фарғонанинг бошқа ҳудудларига, Андижон ва Наманган вилоятларига ташриф буюради.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг