Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада муқаддам судланган сув таъминоти ходими пора билан ушланди

Фарғонада муқаддам судланган сув таъминоти ходими пора билан ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган «Фарғона сув таъминоти» ходими фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фурқат тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда  «Фарғона сув таъминоти» АЖ Фурқат тумани бўлими ходими Х.Т. (муқаддам судланган) «А.П.» МЧЖга нисбатан ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан ўрганиш далолатномаси расмийлаштирган бўлса-да, гўёки фуқаро Ж.М.нинг МЧЖ ҳудудидаги цехида 8,4 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан ўрганиш далолатномаси расмийлаштирганлигини, агарда 2 млн сўм берса далолатномани йўқ қилиб беришини ваъда қилган. Шу тариқа фуқаронинг 2 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Сўнгра Х.Т. томонидан 2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг