Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада қалбаки дори чиқарувчи яширин цех аниқланди

Фарғонада қалбаки дори чиқарувчи яширин цех аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Фарғона вилоятида бошқа корхонанинг номидан қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқарган шахслар аниқланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда “X.” хусусий корхонасинининг Фарғона шаҳри ва Тошлоқ туманида жойлашган 3 та дорихонасидан Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи "R.M." МЧЖнинг ёрлиқлари билан қадоқланган “Натрий хлорид”, “Метронидазол” ва “Левофлоксацин” номли қалбакилиги шубҳа остига олинган жами 2 081 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

 Шундан сўнг давом этган тадбирда, “Z.A.” МЧЖ раҳбари Х.Н. дори воситалари ишлаб чиқаришга тегишли рухсатнома олмасдан Тошлоқ тумани, “Қанжирға” МФЙ ҳудудидаги цехида “Натрий хлорид” ҳамда “Левофлоксацин” номли дори воситларини яширин равишда ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланган.  

 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг