Фарғонада тўрт киши 67 000 АҚШ долларини олганда ушланди

Фарғона вилоятида 30 нафар талабанинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.И., М.А., Ж.О. ва Н.У.лар фуқаро М.дан Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетида таҳсил олаётган 30 нафар талабанинг ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига кўчириб бериш эвазига 67 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter