Фарғонада янги шаҳар қурилади

Фарғонада 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган Экошаҳар ҳамда 24 минг ишчи ўрни яратиладиган кичик саноат ҳудуди барпо этилади.
Хабар қилинишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳри ва тумани туташган жойда, Халқаро аэропорт яқинидаги «Илғор» МФЙ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилаётган Экошаҳар ҳамда кичик саноат ҳудуди лойиҳасини муҳокамасини ўтказди.
Эски аэродом ҳудудидан 150 метрлик муҳофаза зонаси қолдирган ҳолда 24 минг ишчи ўрни яратиладиган кичик саноат ҳудуди жойлаштириладиган, сўнгра 10 гектар майдондан иборат яшил ҳудуд билан қопланиб, 40 минг аҳолига мўлжалланган 7-25 қаватли 313 та кўп қаватли турар-жойлар ва ижтимоий объектлар билан давом этадиган Экошаҳар лойиҳаси жами 300 гектар майдонда амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter