Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фазода бўлиб қайтган миллиардер яна учта миссияга чипта сотиб олди

Фазода бўлиб қайтган миллиардер яна учта миссияга чипта сотиб олди

Жаред Айзекман (чапда).

Фото: «The Verge»

Америкалик миллиардер Жаред Айзекман «SpaceX» кемасида фазога учиб, илк фуқаролик экипажи раҳбари бўлганди. Айзекман яна учта миссияда қатнашиши ҳақида «The Verge» хабар берди.

«Polaris» номи остидаги ушбу миссияларда янада узоқ масофали фазовий парвозлар кўзда тутилган.

Айзекман сотиб олган чипталарнинг иккитаси «SpaceX Crew Dragon» кемаси учун. Бу парвозларда миллиардер Ернинг юқори орбиталарига сафар қилади. У билан бирга «SpaceX»нинг икки ходими ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг бир нафар собиқ учувчиси парвоз қилади.

Парвоз муваффақиятли ўтса, «SpaceX Crew Dragon» одамларни орбитанинг энг юқори нуқтасига олиб чиқиш бўйича янги натижа қайд этади. «Crew Dragon» шу пайтгача Ернинг қуйи орбиталаригача бориб келган.

Миссиянинг сўнгги босқичи  — «SpaceX»нинг инсон бошқарадиган биринчи кемаси «Starship»га старт берилиши ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг